16 October 2010
02:05 -
Шўрчи тумани собиқ ҳокими Ўрол Бобоқулов қамоқдан озод қилинди
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Амнистия ҳақидаги қарорининг илиқ шабадаси сиёсий маҳбусларга тегмаса ҳам ҳокиму ҳукамолар, ўғирлигу муттаҳамлик билан қамалган шахсларни четлаб ўтмаяпти. Куни кеча йирик миқдордаги талон-тарожлик, коррупция ва қатор жиноятларда айбланиб, ўтган йилнинг 12 январида ҳибсга олинган, узоқ йиллик қамоқ жазосига мустаҳиқ этилган Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани собиқ ҳокими Ўрол Бобоқулов уйига қайтди. Ҳокимнинг кетишини зор йиғлаб кузатган шотирлар унинг “курорт”дан қайтишини зўр тантана билан кутиб олишди.
“Погонли акаларнинг шарофати билан қамоқда ҳам кўп озор кўрмадик, еганимиз ортимизда, емаганимиз кетимизда бўлди” дейди илжайиб собиқ ҳоким.
“Погонли акаларнинг шарофати билан қамоқда ҳам кўп озор кўрмадик, еганимиз ортимизда, емаганимиз кетимизда бўлди” дейди илжайиб собиқ ҳоким.