16 October 2010
02:45 -
Чироқчида хусусий киностудия
Туманинг Паканди қишлоғида истиқомат қиладиган Самад Мурод раислигидаги “Эрк” демократик партияси Қашқадарё вилояти бўлими етакчиси Ўроқ Равшан ушбу “Чироқчи ёғдуси” номли янги ташкил этилган хусусий киностудияга муҳаррирлик қилмоқда. Бизнес режасига кўра студия асосан буюртма киноочерклар, лавҳалар, фелъетонлар; қисқа метражли киноновеллалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Бош муҳаррирнинг айтишича, студиянинг ишлари ривожига гамма тўсиқлар халал бермоқда. Аввало буюртмачи йўқ. Буюртмачи топилса, ҳомий йўқ. Буюртмачи ҳам, ҳомий ҳам топилгудай бўлса, ижрочи актёрлар йўқ. Борингки, бунисиям, унисиям, наригисиям топилса, маҳаллий ҳукуматдан рухсат йўқ. “Буюртмачи бўлмаса, ҳомий бўлмаса, ижрочи актёрлар бўлмаса, унда сизларда нима бор ўзи?” деган саволга бош муҳаррир: “Бизда энг асосийси мавжуд, яъни қонуний лицензия, сценарист, оператор ва кинокамера... Ҳозир актёрларга тўланадиган пулни иқтисод қилиш мақсадида талабалар орасида танлов ўтказаяпмиз. Насиб бўлса, яқин келажакда бизда ҳам янги, янги экран юлдузлари етишиб чиқади”.