Шу йил 9 октябрда эълон қилинган “Нобель Тинчлик Мукофоти хитойликка эмас, ўзбекка берилса нима бўларди?” номли лавҳамизда бир вақтлар ўзбек режимининг қамоқхоналарида ётиб чиққан Санжар Умаров, Саиджаҳон Зайнобиддинов ёки Мўътабар Тожибоевалар ўзбек халқининг муаммоларини унутганларини ёзиб, ҳозир ҳеч қандай фаолият олиб бормаётганларига ишора қилган эдик.
Сайтимизнинг ҳозир Норвегияда яшайдиган ҳамкори, “Бирлик” фаоли Улуғбек Бакир Мўътабар Тожибоевага мактуб йўллаб, бу лавҳага муносабат билдиришни сўради. Қуйида собиқ ҳуқуқ ҳимоячисининг жавоби.
* * *
Ассалому алайкум Улугбек.
Сог омонмисиз? Ишлар билан чарчамасдан юрибсизми?
Улугбек менга ёзган хатингизда "Харакат" сайтида нашр килинган бир хабарда бир катор шахслар билан бирга Сизнинг хам номингиз танкид остида олинган. Шу танкидга Сизнинг муносабатингизни билмокчи эдим. Жавобингиз учун аввалдан катта рахмат, Опа.
Жавобингиз кандай булишидан катъий назар, албатта, "Харакат" сайтида нашр килмокчимиз. Эътирозларингиз ёки яна бошка фикрларингиз булса хам кутиб коламиз.
Уша хабар билан таниш ёки таниш эмаслигингизни билмаганим боис, куйида шу хабарни эътиборингизга хавола килябман" дебсиз.
Улугбек "Харакат" сайтида эълон килинган макола юзасидан берган саволингиз менга хеч кандай нокулайлик тугдиргани йук. Мен бу хабарга шунчаки куз югуртириб чикдим холос.
Лекин бундайин гийбатлар-у, миш-мишларга жавоб бериб утиришга мени умуман вактим хам, хохишим хам йук. Мен бунингдек гийбатларга жавоб бериб уша гийбатчи билан узимни тенг килганимдан кура, уз олдимга куйган максадим сари бир кадамни олга босганим афзал деб хисоблайман. Чунки "Кийноклар ороли асираси" номли китобимни маълум кисмини ёзиб тугатдим. Бу китобни узбек, инглиз ва француз тилларида чоп этиш максадимиз бор. Шундай жиддий иш билан банд булиб турган бир пайтимда гийбатларга жавоб бериб утиришни узи мантиксизлик булса керак.
Лекин "Харакат"даги маколани укиганимда факатгина бир зумга куйидаги туртликлар келди холос, факатгина бир зумга.
Гийбатчининг миш-мишидан ранжиманг асло,
Нима булса асли наслида булган.
Онасин корнидан узи хам хатто
Турли миш миш билан дунёга келган.
Дейдилар, ит хурар утади карвон,
Ранжу маломатда ёнмасин жонинг.
Лек, алам киларкан бир умр гирён
"ИТ"лар орасидан утса карвонинг.
Мен камокда эканлик пайтимда нуфузли Халкаро Мартин Энналс мукофотининг совриндори булганлигим хакидаги хабар камокхона темир эшикларини очиб мени озодликка эришишимга сабаб булганди.
Бу йилги Нобель Тинчлик Мукофоти камокда ётган хитойлик хукук химоячиси ЛЮ Сяобога берилганлиги уни озодликка чикишига сабаб булса демакки жахон хамжимаяти диктаторлар устидан галабага эришяптилар десак булади.
Бу барчамизни галабамиз хисобланади.
Хурмат билан Мутабар.
“Ҳаракат” таҳририятидан: Жавобдан кўриниб турибдики, собиқ ҳуқуқ ҳимоячиси ҳозир китоб ёзиш устида ишламоқда. Бу китоб Ўзбекистонга етиб боролмаслигини ҳисобга олсак, умуман фойдасиз иш. Китоб деган нарса маъносини йўқотаётган 21 асрда бундай китобни инглиз ва француз тилида ўқийдиган тўрт киши топилса, "Ҳаракат" сайтининг отини бошқа қўямиз.
Юрт ташқарисидан туриб Ўзбекистон режимига қарши кураш қанчалик фойдасиз эканини, айниқса китоб ёзиш орқали, Куба, Саддам Ҳусайин замонидаги Ироқ ва Шимолий Корея мисолида кўп марта кўрсатиб бердик. Кураш Ўзбекистон ичида бўлиши кераклигини, бирон сабаб билан Ўзбекистонга қайтиб боролмаётганлар, мамлакат ичидаги сафдошларига ёрдам беришдан бошқа йўллари йўқлигини осмондан олиб эмас, яна жаҳон тажрибасига асосланиб билдирдик. Китобнинг ҳам қандайдир роли бўлиши мумкин, аммо биринчи ўринда фаолият туради.
Диссидентларнинг диктаторлар қўлидан озод қилиниши ҳеч қандай ғалаба эмас, агар бу озод қилинганлар чет элга қочиб олиб, Ғарб дунёсининг гаштини сурсалар. Мана кўрамиз, Лю Сяобо озод қилинса, ёки юрт ичида фаолият олиб боради ёки юрт ичидагиларга ёрдам уюштириш билан шуғулланади.
Агар шундай қилмаса, ўзимизнинг Санжар Умаров, Саиджаҳон Зайнобиддинов ёки Мўътабар Тожибоевлар қаторига қўшилади. Бўлиши мумкин. Ҳамма мукофотларнинг совриндорларидан Нельсон Манделла ёки Дмитрий Сахаров кабиларнинг мардлигини кутиб бўлмаслигини Нобель комитетидагилар ҳам, Мартин Энналс мукофотини берадиганлар ҳам биладилар.
Бу ҳақиқатни гапириш - ошкорилак руҳидаги демократларнинг вазифасидир. Биз вазифамизни бажармоқдамиз, холос.
Дарвоқе, сайтимиздаги лавҳа шунчалик жозибалик бўлганининг яна бир исботи - унинг бошқа тилларга таржима қилиб тарқатилаётганидир.