11 October 2010
22:19 - Тошкентда қорақалпоқ ёзувчиси Тўлапберген Қайипбергенов хотирасига ош берилди
Шу йилнинг 15 сентябрь кунги хабарларимизда қорақалпоқ ижодкорлари орасида маддоҳлиги, Совет тузумига ҳам, Ўзбекистон режимига ҳам бир хил садоқати билан машҳур ёзувчи Тўлапберген Қайипбергеновнинг 81 ёшида оламдан ўтгани ҳақида айтгандик. Шўро даврида ҳам, мустақиллик йиларида ҳам қатор масъул лавозимларда фаолият олиб борган бу шахснинг хотирасига бугун Тошкентдаги “Регистон” ресторанида ош тортилди.
Президентнинг давлат маслаҳатчилари, Бош вазир ўринбосарлари ва ҳукуматнинг бошқа амалдорлари жамланган маросимда ижодкорнинг “порлоқ” хотираси ёдга олинди, унинг руҳига Қуръон тиловат қилинди.