11 October 2010
21:07 -
Денов туманининг собиқ ҳокими Абдусамат Ҳожиқулов устидан суд бошланди
Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти судида Денов тумани собиқ ҳокими Абдусамат Ҳожиқулов устидан маҳкама жараёни бошланди. Собиқ ҳокимга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг безорилик, мансаб сохтакорлиги, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, совуққонлик, давлат мулкини талон-тарож қилиш, ҳақорат, туҳмат билан боғлиқ ўнга яқин моддасида кўрсатилган айблар қўйилган. У шу йилнинг 7 июлида мамлакат тимослига айланган милиция органи ходимларидан бирини дўппослагани учун ҳибсга олинган ва Сурхондарё вилояти МХХ бошқармаси тергов изоляторида сақланган.