02 October 2010
04:41 - Дмитрий Медведев декабрь бошида Остонада бўладиган ЕХҲТ саммитида иштирок этади
Русларнинг “Новости” агентлиги Россия президенти ёрдамчиси Сергей Приходькога асосланиб хабар беришича, Россия президенти Дмитрий Медведев шу йил декабрь ойининг биринчи кунлари Қозоғистоннинг пойтахти Остонада ўтказилиши режалаштирилаётган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг саммитида иштирок этади. Президент ёрдамчисини айтишича, Дмитрий Медведев ЕХҲТ саммитида бошқа мамлаатларнинг қай даражали раҳбарлари келишидан қатъий назар, Россия раҳбари у ерга келади.

Сергей Приходьконинг сўнгги сўзлари жуда муҳимдир, дейди махбиримиз. Чунки, Остонадаги анжуманда қайси давлатларнинг биринча даражали раҳбарлари келиши аниқ эмас. Бир неча кун аввалги хабарларимизнинг биридан маълумки, Қозоғизстон Ташқи ишлар вазири, ЕХҲТ раиси Канат Саудабаев яқинда Нью-Йоркда АҚШ президенти билан кўришиб, уни ЕХҲТ саммитига Нурсултон Назарбой номидан таклиф қилганда, Барак Обама таклиф учун ташакур изҳор қилган бўлса ҳам, Остонага боришини аниқ қилиб айтмади. Ҳозирдан тахмин қилиш мумкинки, АҚШ Остонага вице-президент Жо Байденни ёки Давлат Котиби Ҳиллари Клинтонни юборса керак.