02 October 2010
04:38 -
Сурхондарё вилояти Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Рўзигул Сафарова озодликка чиқарилди
Бугун Сурхондарё вилояти давлат Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси собиқ раиси Рўзигул Сафарова озодликка чиқарилди. У шу йилнинг июнь ойида МХХнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ҳибсга олиниб, порахўрлик, талон-тарожлик ва мансаб ваколати суиистеъмоллигида айбланган эди.
Унга нисбатан илгари сурилган айбловлар қийноқлар воситасида олинган, деган Сафарованинг қариндошига кўра, унинг бугунги озод қилиниш сабаби ҳам аниқ эмас. У Амнистия акти билан қўйиб юборилганми ёки унга қўйилган айблов тасдиқланмаганми, номаълум.
9 июль кунги хабарларимизда таъкидлаганимиздек, вилоятнинг бир қанча раҳбарлари - Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи Рустам Қўчқоров, Сурхондарё вилояти Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Рўзигул Сафарова, Термиз шаҳар ҳарбий гарнизони бошлиғи, подполковник Владимир Цой, Термиз шаҳар Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Акмал Ахмедовлар ҳам порахўрликда айбланиб, ҳибсга олинганди. Уларнинг ҳокимдан бошқа ҳаммаси турли вақтларда озодликка чиқарилган.