26 September 2010
20:35 -
ЎзА ахборот агентлиги Ислом Каримга мухолифатчилик қилмоқчими? Ислом Карим ва Ислом дини ислоҳотларга муҳтож.
Бу агентлик 23 сентябрда хабар эмас, каттагина бир мақола эълон қилди. “Эски дардга янги даво керак ёҳуд бугунги тўйлар, маърака ва маросимлар ҳақида ўйлар” номли мақола, ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистон президентига мухолиф бўлган одам тарафидан ёзилган.
Узундан-узоқ мақоланинг мазмуни шундан иборатки, ўзбеклар топган-тутганини тўй, маърака ва маросимларга сарфлаш билан овора, ҳуқуқий-демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш муаммолари билан мутлақо иши йўқ, бу ҳолат ўзгартирилиши керак.
Мақоланинг В.Луқмон исмли муаллифи бу муаммо азалдан борлигини кўрсатиш учун Баҳбудийдан, мамлакатимзнинг равнақини ўйлаётган президентимиз борлигини намойиш қилиш учун Ислом Каримдан мўл-мўл иқтибослар келтиришига қарамасдан, у Ислом Каримнинг моҳиятан ашаддий душмани, феълан мухолифатчисидир.
Чунки, Ислом Каримнинг асл мақсади халқимизни тўй, маърака ва маросмлардан бошқа нарсани ўйламайдиган, ҳар қандай ижтимоий-сиёсий фаолиятдан узоқ турадиган подага айлантирш эканлигини кўзи кўр одам ҳам кўриб турибди. Буни В.Луқмон ҳам тушунмаслиги мумкин эмас. У Ислом Каримнинг асосий мақсадининг илдизларига болта уриши – унинг мухолифатчилигини очиб қўйган. Ахир, ҳуқуқий-демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш муаммолари билан қизиққан ўзбеклар ёппасига “Бирлик” Партиясини қўллаб-қувватлашга бошлайдиларку!
Дарвоқе, ўзбек халқи тўй, маърака ва маросимлар ичига кўмиб қўйилгани ва бу ҳол аввалдан борлиги ҳақидаги мухолифатчи В.Луқмоннинг фикрига қўшилиш билан биргаликда, бу ачинарли ҳолимизнинг асл сабаби – ўз манфатидан бошқа нарсани ўйламайдиган чала савод Ислом уламолари тарафидан хато йўлга солиб юборилган Ислом дини эканлигини, бу ҳолдан қутилиш учун авваламбор Ислом дини ислоҳот қилиниши кераклигини ҳам ҳам очиқча айтиш лозим деб ҳисоблаймиз.
Тўғрироғи, Ислом Карим ҳам Ислом дини ҳам ислоҳотларга муҳтож.