26 September 2010
22:23 -
Ўтрорда Ал-Фаробийнинг 1140 йиллигига бағишланган конференцида Ўзбекистон йўқ
Кеча Ал-Фаробийнинг ватанида, яъни ҳозирги Жанбуй Қозоғистоннинг Ўтрор туманида бу буюк олимнинг 1140 йиллиги муносабати билан "Ал-Фаробий ва Ўтрор цивилизацияси" номли илмий-амалий конференция бўлиб ўтди, деб хабар беради қозоқларнинг расмий Казинформ агентлиги. Анжуманда Қозоғистон, Сурия ва Туркиялик илм одамлари иштирок этишибди.
Маълумки, Қозоғистоннинг жанубидаги ҳамма шаҳарлар, жумладан, Чимкент, Авлиё Ота (ҳозирги Талас), Туркистон, Ўтрор, ўзбеклар томонидан яратилган, аср бошида руслар ўтказган аҳолини рўйхатдан ўтказиш натижаларига кўра, бу шаҳарларда асосан ўзбеклар яшашган. Коммунистик режим тарафидан Марказий Осиёда ўтказилган ҳудудий-маъмурий бўлиниш даврида бу шаҳарлар Қозоғистонга бериб юборилган.
Шу сабабли, Ал-Фаробий (870-950) каби олимлар кўпроқ ўзбеклар тарихи билан боғлиқлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ.
Буларни ёзишдан мақсадимиз, миллатлараро нифоқларга йўл очиш эмас, дейди мухбиримиз. Аммо, Ал-Фаробийга бағишланган анжуманда ўзбек олимларининг иштирок этмаслиги қабул қилиниб бўлмайдиган нарса. Агар, Қозоғистон тарафи ўзбекларни таклиф қилмаган бўлса, ўзбек жамоатчилиги буни қоралаб, ўз муносабатини билдириши керак. Агар, Тошкентнинг айби билан ўзбек олимлари Ўтрорга боролмаган бўлса, Ўзбекистон ҳукумати ҳар қанча қораланса, шунча оз.