20 September 2010
23:08 -
Хоразмда шоир Матназар Абдулҳаким, Тошкентда журналист Анвар Жўрабоев вафот этди
Таниқли шоир ва моҳир таржимон Матназар Абдулҳаким Хоразмда, Тошкентда эса журналист Анвар Жўрабоев вафот этди. Уларнинг ҳар иккаласи 62 ёшда эди, Матназар Абдулҳаким Хоразм Маъмун академиясида фаолият олиб борган бўлса, самарқандлик Анвар Жўрабеов ҳукуматнинг бир қадар юқори лавозимларида ишлаган. У мустақилликнинг дастлабки йилларида “Халқ сўзи - Народное слово” газеталарининг бош муҳаррири, сўнгра “Адолат” партиясининг раҳбарларидан бири бўлган.
Иккала ижодкор ҳам умрининг сўнгги йилларида ҳукуматнинг назаридан қолган, айрим кичик инъомларни инобатга олмаганда, саройнинг мурувватидан бебаҳра эди.
Иккала ижодкор ҳам умрининг сўнгги йилларида ҳукуматнинг назаридан қолган, айрим кичик инъомларни инобатга олмаганда, саройнинг мурувватидан бебаҳра эди.