18 September 2010
14:36 -
Афғонистонда парламент сайловлари бошланди

Расмийларнинг айтишича, сайловда 10 миллионга яқин одам қатнашиши кутилмоқда. Парламентдаги 249 ўрин учун 2,5 минг кандидат курашади. Сайлов куни тинчликни сақлаш учун 280 минг минг кишилик полиция ва армия кучлари жалб қилинган. Маълумки, мамлакатда 150 минг кишилик АҚШ-НАТО армияси бор. Табиий, улар ҳам сайлов куни одамларнинг тинчлигини сақлаш учун оёқда бўладилар.
Ҳамма эҳтиёт чораларига қарамасдан, жума куни жангарилар жойларда сайловни ташкил қилиш билан машғул бўлган 23 кишини ўғирлаб кетишган. Уларнинг тақдири ҳақида ҳали хабар йўқ.
АҚШ-НАТО қўшинлари 2001 йилда Афғонистонга киргандан бери иккинчи марта ўтказилаётган бу сайлов натижалари, ҳамма нарса жойида бўлса, 8 октябрда маълум бўлади. Аммо, мамлакат бўйлаб маълумот тўплаш 30 октябргача ҳам чўзилиб кетиши мумкин экан.