18 September 2010
13:23 - Россия кучишлатар тизимларининг раҳбарлари Қирғизистондаги қўғирчоқлари олдига серқатнов бўлиб қолишди, мақсад ўзбекларни оёққа турғизмаслик
Қирғиз оммавий ахборот воситаларининг билдиришича, Россия Мудофаа вазири Анатолий Сердюков 17 сентябрда, Россия Федерал Хавфсизлик Хизматининг Чегара Хизмати раҳбари Владимир Проничев шу ой охирида Қирғизистонга келишади. Бу хабарлар Қирғизистон расмийларига эмас, Россия Хавфсизлик Кенгашининг собиқ раиси, МДҲнинг собиқ Ижроя Котиби, ҳозирда Россия парламентининг юқори палатаси аъзоси ва айни замонда Россия президентининг Қирғизистон бўйича махсус вакили Владимир Рушайлога асосланиб берилган.

Хўш, Анатолий Сердюков ва Владимир Проничевнинг Қирғизистонда нима иши бор? Бир қарашда ҳеч қандай иши йўқ. Аммо, воқеаларга диққат билан қаралса, кўп нарсани тушуниш мумкин.

Россиянинг махсус хизматлари собиқ Совет республикларда Россиянинг ҳукмронлигини қайтадан тиклаш йўлида асосий тўсиқ ўзбеклар бўлишини СССР йиқилмасдан олдинроқ тушуниб етишган. Айнан ўзбекларни нейтраллаштриш мақсадида Лубянканинг саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистонга раҳбар қилиб Ислом Карим олиб чиқилган. У одам 20 йилдан бери Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги мақеинии йўқ қилиш учун русларга хизмат қилди ва хизмат қилишни давом эттирмоқда. Аммо, Ислом Карим миллий-озодлик ҳаракатининг йўлбошчиси бўлмиш “Бирлик”ни йўқ қилолмади. Бунинг устига, Лубянка гумаштасининг сиёсий умри ҳам сўнгига келмоқда.

Бунда шароитда руслар ўзбекларга қарши қирғиз фашизмини ишлатишмоқчи. Биринчи босқичда, улар ғалаба қозондилар ҳам. 24 миллионлик ўзбек миллати Ислом Карим режими томонидан қўллаб-қувватланаётган бир ҳовуч қирғиз фашистлари олдида тиз чўкди. Анатолий Сердюков ва Владимир Проничев шу ғалабани мустаҳкамлаш учун Қирғизистонга келишаётгани шубҳасиз.

Аммо, ўзбекларни бутунлай тиз чўктириб бўлмайди. Ўзбеклар ҳали қаддини ростлайди ва ҳаммага Ўш Қирғизистоннинг жанубий пойтахти эмас, Қирғизистон ўзбекларининг пойтахти эканлигини эслатиб қўяди. Буни ҳамма яхшилаб тушуниб олиши керак: Ўш Қирғизистонлик ўзбекларнинг пойтахти бўлган, шундайлигича қолади. Буни қирғиз экстремистлари тушунмаётгани майли, Москва тушунмаётганига ҳайрон қолиш керак, холос.

Наҳотки, Лубянка Ислом Карим ўрнига яна шунга ўхшаш одам топамиз, Ўзбекистонни шу аҳволда ушлаб туришни давом эттирамиз деб ўйламоқда?