18 September 2010
06:10 - Иссиқлик энергияси нархлари ошади
Шу йилнинг октябридан пойтахт аҳолиси учун иссиқлик энергияси ва иссиқ сув учун ундириладиган тўловлар миқдори 8,5 фоизга кўтарилади. Аҳоли оғриқли қутиб олган бу ҳолни “Тошиссиқсувқуввати” ширкати электр энергияси, газ ва ёқилғи нархларининг кўтарилиши билан изоҳлаган. Ширкат маъмурларига кўра, иссиқлик энергияси ва иссиқ сув етказиб бериш таннархлари сезиларли ошган.

Пойтахтдаги кўп қаватли уйларнинг бир квадрат метрини иситиш нархи аввал 365,8 сўм бўлган бўлса, эндиликда бу миқдор 397,03 сўмни ташкил қилади. Рўйхатдаги бир киши учун иссиқ сув учун ойига 4140,52 сўм (2 АҚШ доллари) ундирилади.