17 September 2010
06:18 - Илҳом Алиевнинг Тошкентга ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда
Озорбайжон ва Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси шу йилнинг 21-23 сентябрь кунлари Тошкентда ўтказилиши мўлжалланмоқда. Сўнгги марта 2008 йил Бокуда ўтган аҳдлашувлардан сўнг бу йилга келиб, ўзаро товар айрибошлаш ҳажми 7,9 миллон АҚШ долларига етди.

Аввалги хабарларимизда Озорбайжон раҳбари Илҳом Алиевнинг мамлакатимизга расмий сафари йилнинг тўртинчи уч ойлилига белгилангани ҳақида хабар қилгандик. Афтидан, ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлиси ана шу ташриф олдидан ўтказилмоқда, Алиевнинг диктаторликдаги устозини зиёрат қилиш кунлари яқинга ўхшайди.