17 September 2010
07:06 -
Турк дунёси 10-чи саммити шунчаки бир йиғилиш бўлдими? (Тузатилган вариант)

Саммитдаги асосий воқеа Турк тилли давлатларнинг Ҳамкорлик Кенгашини тузиш ҳақидаги шартномани имзолаш бўлди. Бу Кенгаш умумтурк бирлигини яратиш йўлида муҳим босқич бўлиши мумкин. Кенгаш доирасида Давлат Раҳбарлари Кенгаши, Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши, Оқсоқоллар Кенгаши ва Кенгаш Котибияти тузилади. Кенгашнинг Котибияти Истанбулда жойлашади.
Анқарада жойлашган ТУРКСОЙ, қароргоҳи Бокуда бўлган Турк тилли мамлакатларнинг парламентар Ассамблеяси ва Остонада фаолият олиб борадиган Турк Академияси Ҳамкорлик Кенгашини мустаҳкамлаш йўлида иш олиб борадилар. Бундан ташқари, Бокуда турк маданиятини муҳофаза қилиш билан шуғулланадиган махсус Вақф (Фонд) тузилади, Остонада тарихий тадқиқотлар музейи ва фонди яратилади.
Булардан ташқари, келаси йили Туркманистонда МДҲга кирувчи турк мамлакатлари мустақиллигининг 20 йиллигини нишонлаш ва кейинги саммитни Қозоғистонда ўтказиш хусусида келишилибди.
Табиий, Истанбулда қабул қилинган қарорларни амалга ошириш учун етарли моддий база ҳам яратилса, Турк Дунёсини бирлаштириш йўлида жиддий ишлар бошлангани, Истанбулдаги саммит номигагина бўлмагани, у муҳим бир тарихий босқич эканлигини гапириш мумкин бўларди.
Шуни ҳам айтиш керакки, ҳатто Туркиянинг оммавий ахборот воситалари Истанбулдаги саммитга ортиқча эътибор бермадилар.
Нима бўлганда ҳам, Ўзбекистоннинг бу жараёнлардан ташқарида қолиши ҳозирги Ўзбекистон ҳукуматининг ҳам ўзбек миллати, ҳам Турк дунёсига нисбатан қилаётган жиноятидир.