11 September 2010
21:10 -
Пахта пайкалида қуллар билан можаро: озиқ-овқат, шароит йўқ, аммо болаларнинг ҳам кўзи очилмоқда
Қашқадарё вилоятининг Муборак туманидан (36-совхоз) мухбирларимизга қўнғироқ қилган Шаҳрисабз Қишлоқ хўжалиги коллежи ўқувчиларининг билдиришича, улар мажбурий пахта теримига жалб қилинган, аммо бу ерда шароитларнинг йўқлиги сабабли миршаблар билан можаро чиқиб, ўқувчилар даладан қочиб кетишган. Эндиликда ўқишдан ҳайдалиш хавфи таҳдиди солаётган замонавий қуллар 9 сентябрь куни пахтазорга қайтадан олиб келиниб, қатъий норма ва миршаблар назорати остида теримга жалб қилинган.
Бироқ ўтган икки кун давомида уларга на сув, на билан тузук-қуруқ овқат берилмади. Ташкилий ишлар ўлда-жўлда бўлишига қарамай норма бажарилиши талаб қилинди. Болаларни миршаблар дўппослаб, уларнинг айримларини ўқишдан ҳайдаш билан қўрқитишди. Натижада, болаларнинг ярми яна қочиб кетди, коллеж раҳбарияти эса юрак ҳовучлаб ўтирипти.
Демак, болаларнинг ҳам кўзи қисман бўлса ҳам очилмоқда. Кўзлар бутунлай очилса, мавжуд режим ҳеч нарса қилолмай қолади. Шунга эришиш керак.