11 September 2010
07:17 - Ўзбекистон ўзи шунақа: “Чағониён” газетаси Бош муҳаррири Зоир Мамажонов жавобгарликка тортилиши мумкин
Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳокимлигининг “Чағониён” газетаси Бош муҳаррири Зоир Мамажонов ёлғон хабар тарқатганлик, шаън ва қадр-қимматни камситишда айбланиб, жавобгарликка тортилиши мумкин. Ҳозирда Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан терговолди суриштирувлар бормоқда. Гап шундаки, ушюу нашр вилоят МХХ бошқармаси томонидан ҳибсга олиниб, қарийб 2 ой қамоқда тутиб турилган амалдорлар ҳақида хабар тарқатган (бу ҳақда “Ҳаракат” ҳам хабарлар берган). Судсиз, санкциясиз ушлаб турилган амалдорлар озодликка чиқарилди, таҳририят эса “Оммавий ахборот воситалари ҳақида”ги Қонун талабига биноан жавобгарликка тортилмоқда.

Яъни, қонун талабига кўра, оммавий ахборот воситаси жиноят иши ҳақида суднинг қонуний ҳукми кучга кирмай туриб, иш ҳақида ёзиши мумкин эмас. Шу қоидага мувофиқ, “Чағониён” жавобгар бўлиши мумкин. Бу ҳақдаги мухбирларимизнинг сўровини Сурхондарё вилояти прокуратураси аккередетация баҳонаси билан рад қилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур нашр туман газетаси бўлишига қарамай йирик тиражда чоп қилинадиган республика газеталари сафида туради, Тошкентда чоп қилинади.

Зоир Мамажонов мамлакатимизда таниқли журналистдир, деб таъкидлаган мухбиримизга кўра, бу каби қаҳрамонлар тақдирланиши лозим. Бизда эса, улар қатағон қилинади. Ҳа, Ўзбекитсон ўзи шунақа.