08 September 2010
13:41 - Азон сасларидан таъсирланган рус аёли мусулмонликни қабул қилди
Туркиянинг Ўртаер денгизи бўйидаги машҳур Анталия курортларига дам олиш учун Россиядан келган Дарья Бобина бу ерда азон сасларидан шунчалик таъсирландики, мусулмон бўлишга қарор қилди, дейилади турк матбуотида берилган хабарларда. Рус аёли арабчани билмагани сабабли, у азоннинг овозидан таъсирлангани айтилмоқда.

Аммо, хабарнинг давоми Дарья Бобинанинг бундай қарори яна ҳам мураккаб шартлар остида бўлганини кўрсатади. Маълум бўлишича, рус аёли Анталияда Шеркан Қиличарслон исмли турк йигити билан танишган ва у йигит Дарья Бобинага ислом динининг асосларини ўргатган.

Мусулмонликни қабул этгандан кейин Афифа исмини олган рус аёли келаси йил Шеркан Қиличарслонга турмушга чиқмоқчи. Йигитнинг отаси Меҳмет Алининг айтишича, бўлғуси келин Исломнинг ҳамма талабларини бажармоқда, туркчани ўрганмоқда.