08 September 2010
05:45 - Ўзбекистонда Рамазон байрами 10 сентябрда нишонланади
Президентнинг кеча эълон қилинган Қарорида “2010 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 10 сентябрга тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мурожаатини инобатга олиб, 2010 йил 10 сентябрь дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин” деб буйруқ берилган.

Қарорда одатдигидек, “ҳайитни нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни оммавий ахборат воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин” деган жумла ҳам бор. Биз ҳам одатдигидек, ўзбеклар Ислом Каримнинг қарорисиз Рамазонни “кенг нишонламаган” бўлардилар, оммавий ахборат воситалари бундай байрам бўлаётганини “кўрмаган” ҳам бўлардилар деб аския қиламиз.