07 September 2010
04:27 -
Қадр кечасида мусулмонлар дуода йиғлади, хуфя ва миршаблар сароcимага тушди
Кеча, Қадр тунида Тошкентдаги Чорсу (Кўкалдош) масжидига хатми Қуръон учун йиғилган номозхонлар ҳузурига чиққан Шайх Муҳаммад Юсуф Муҳамад Содиқ дуода кўз ёшларини тўхтата олмади. Шайхга эҳтироми ва дуода қойим бўлган мусулмонларнинг ёппасига йиғлаши атрофдаги хуфя ва миршабларни саросимага солди. Гўё, Аллоҳга ибодат қилиб йиғлаш ҳам норозилик намойишидек.
Навбат ҳукуматнинг қорилари Анвар Турсунов, Раҳматулло Обидовларга теггач, оломон ва мирашаблар тинчланди. Эрталабга қадар ибодатлар давом этди. Пойтахтдаги масжидлар, уларнинг саҳри ва ҳовлилари намозхонларга тўлиб кетди, масжидларда саҳарлик қилиниб, кишилар тонготарда уйларига мудраб қайтдилар.