07 September 2010
04:09 - Ўзбекистонда навбатдаги сенсация: Бешариқ ҳокими Мамасолиев пахта теримига ўқувчиларнинг чиқишига йўл қўймас эмиш
Фарғона вилояти телевидениеси орқали чиқиш қилган Бешариқ тумани ҳокими Кимсанбой Мамасолиев ўзи раҳбарлик қилаётган туманда бу йилги пахта йиғим-теримига мактаб ўқувчиларнинг чиқишига йўл қўймаслигини айтди. Пахтани териб олиш учун иш кучларимиз етарли, қонунчилик ва халқаро ҳуқуқий нормаларга кўра, олалар меҳнати таъқиқланган экан, болалар ишламаслиги керак, деди у.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Фарғона вилоятининг собиқ ҳокими Ш.Нурматов худди шу каби сўзларни айтган, лекин ўқиувчилар теримга жалб қилинган эди.

Энди Кимсанбойнинг кимлигини кўрамиз, у ҳам собиқ ҳамкасби каби лўттибозми ёки сўзининг устидан чиқадими?