31 August 2010
06:23 -
Ҳақиқатни ўзбеклардан бекитиш Озодлик радиоси ўзбек хизматининг МХХ олдидаги мажбурияти, ёлғон гапириш - унинг табиати
Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари демократик мухолифатининг фаолиятини ёритмаслиги - режимнинг диктаторлик табиатидан келиб чиқадиган ҳақиқатдир. МХХ назорати остида ишлайдиган "Озодлик" радиоснинг ўзбекча хизмати ходмлари шу "анъанани" давом этиришга мажбурлиги ҳам бошқа ҳақиқат. Бу шунчаки радиога лой чаплаш эмас. Бундай айбномани исботлаш учун фактлар етарли. Мана баъзи мисоллар.
1999 йилда АҚШ Конгрессининг Хельсинки Комиссиясида Ўзбекистонда демократик жараёнларнинг бўғилишига доир тинглов бўлди. Агарда шундай тинглов Россия, Қозоғистон ёки Қирғизистонга бағишланса эди, "Озодлик" радиосининг рус, қозоқ ёки қирғиз программаларида кунлаб бу ҳақда эшиттиришлар қилган бўлишарди ва қилишади ҳам. Ўзбек хизмати эса, бу воқеани умуман тилга олмаган.
2001-2003 йиллари "Бирлик" халқ ҳаракати 10 йиллик танаффусдан кейин оёққа туриш учун ҳаракат бошлади, вилоят конференциялари ўтказди. Ўша пайтдаги АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэл "Бирлик" фаолиятини ҳатто Сенатдаги тингловда тилга олди, чунки, бу - Сенатда тилга олишга аризийдиан воқеа эди. "Озодлик"нинг ўзбекча хизмати эса, ойлаб эмас, йиллаб ҳеч нарсани кўрмай келди.
Бундай мисоллар жуда кўп. Улардан шу йилга оид яна иккитасини эслайлик.
1 май куни "Бирлик" Партияси сўнги йилларда биринчи марта демократик мухолифатнинг ҳали ҳам борлигини исботлайдиган тадбир ўтказди - партия Марказий Кенгаши Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси Тошкентда бўлиб ўтди. Ўзбеклар учун демократия овози бўлиши керак бўлган "Озодлик" радиосининг ўзбекча хизмати яна жим.
Май ойи охири ва июнь ойи бошларида асосан бирликчилардан иборат бўлган ўзбек демократик мухолифатининг ҳайъати Стокгольм ва Брюсселда бўлиб, Швеция парламенти ва ташқи ишлар вазирлигида, Европарламент ва Еврокомиссияда етралича юқори даражали учрашувлар ўтказди. Бу ўзбек демократик мухолифатининг тарихида биричи марта бўлган ва тарихда қоладиган воқеа эди. "Озодлик"нинг ўзбекча хизмати яна жим ўтирди.
Йўқ, бу воқеалар "Озодлик"нинг ўзбек хизмати ходимлари МХХ топшириғини бажаришаётганининг исботи эмас, улар ўзи шунақа саводсиз журналистлар дейдиган мард бўлса, айтсин буни.
Бу радиода ёлғон гапириш айб ҳисобланмаслини кўрсатувчи мисоллар ҳам кўп. Биттасини тилга оламиз.
Куни кеча радиодаги "Ўзбекистонда қаҳрамонлик "шепетилний" масала" номли лавҳада "Ўзбекнинг буюк шоири Рауф Парфи ўз вақтида "Ўзбекистон халқ шоири" унвонидан воз кечган эди" деган ёлғон сўзлар бор. Радионинг журналистлари Рауф Парфига шундай унвон берилган кунлардаги архивларини кўтарсалар, радио ходимининг "Дўстингиз Мамадали Маҳмудовни зидонда чиритаётган ҳукуматнинг қўлидан бундай унвонни қандай олдингиз?" деган саволига, Рауф Парфи шоирона ийманиш билан шундай жавоб берган: "Энди,.. биласизми, ... унвон деган нарса ширин бўлар экан".
Дарвоқе, Рауф Парфидан иккинчи пайғамбар ясашга уринган ва ҳозир қамоқда бўлган журналист Димурод Саййид кўп сайтларда эълон қилган мақолаларида "Рауф Парфи бу Унвон ҳақидаги фармонни ўзини доим таъқиб қиладиган милиционерлардан қутилиш имконини берадиган восита сифатида фойдаланиш учунгина олган" деб лоф уради. Бу лоф - шоирни қандайдир маънода оқлашга интилиш, аммо ёлғон эмас.
"Озодлик" радиоси ўзбек хизмати журналистларининг ёлғон эса, уларнинг табиати.