31 August 2010
04:34 -
Ислом Карим ҳайкалбозлик билан овора
Бугунги маҳаллий оммавий ахборот воситалари Президент Ислом Каримнинг Бухоро шаҳрига сафари-ю, “Кўҳна ва боқий Бухоро” монументини бориб кўргани ҳақида тафсилотли хабарлар чоп этган. Бу монумент режимбошининг ташаббуси ва ғояси асосида яратилибди. Шундай бўлса, ғоя ўғирланганини айтиш лозим. Чунки, бу монумент Тошкентда Ленин ҳайкал пойдевори устига қўйилган глобусли нарсанинг бироз кичрайтирилган ва беўхшов нусҳасидир.
Ислом Карим давлат раҳбари сифатида сиёсий ва иқтисодий интеграция, бошқа мамлакатлар билан ўзаро ҳамкорлик борасидаги расмий визитларни аллақачон тўхтатгани, дунё жамоатчилиги уни яккалаштириб қўйгани ҳаммага маълум. У энди алам ичида ҳайкалбозлик билан машғул бўлмоқчи шекилли.