28 August 2010
00:49 - Кўп йиллик уринишлардан кейин Афғонистон нефть чиқаришга бошлади
Жаҳон ахборот воситалари Афғонистон шимолида биринчи марта нефть чиқаришга бошланганини билдиришди. Узоқ йиллардан бери давом этаётган қонли урушлар ичидаги қўшнимиз учун бу жуда муҳим ва умидбахш воқеадир. Тез орада кунлик нефть чиқариш 800 баррелга чиқиши кутилмоқда.

Афғонистон нефтининг тарихи ўтган асрнинг 70-чи йилларидан, яъни ҳали СССР Афғонистонни босиб олмаган даврдан бошланади. Ўша йилларда Совет геологлари Афғонистонда нефть заҳираларни ўрганишган.

Ҳозир, табиий, ҳамма нарса америкаликларнинг йўлида. Мамлакат шимолида икки йил текширишлар олиб борган АҚШ геологлари советлар 0,3 млд баррель деб баҳолаган нефть заҳиралари аслида 3,5 млд баррель эканлигини аниқлашган.

Газ заҳираларида ҳам аҳвол шундай. Советлар газ заҳиралари ҳажмини 3,5 млрд. кубофут деб чамалашган бўлса, америкаликлар бу рақамни 36,4 миллиардга чиқаришди. Бу рақамлар яна ҳам ортса керак.

Афғонистонда мис, олтин, кобальт ва литий заҳиралари ҳам топилгани айтилмоқда.