27 August 2010
23:28 - Ветеринарларимиз қутуришга қарши восита яратди, уни кимга қўллаш керак?
Маҳаллий матбуот хабарига кўра, ветеринария илмий-текшириш институти олимлари томонидан иммун тизимни мустаҳкамлашда фойдаланиладиган гетерологик зардоб олишнинг янги усули кашф қилинди. Мазкур кашфиётга патент берган давлат идораси мутасаддиларининг таъкидича, зардоб ҳайвонлар қутуришини бартараф қилиш, унинг олдини олишда ўзига хос шифо воситаси ҳисобланади.

Кашфиётдан мамнун бўлаётганлар - зооветернария муассасалари, фермалар, қишлоқ хўжалиги сектори мутасаддилари экани айтилмоқда, дейди мухбиримиз. Бизнингча, зардобнинг асосий истеъмолчиси мамлакат кучишлатар тизими вакиллари бўлиши лозим. Чунки, жамиятга хавф солаётган қутурганлар айнан ўша ерда тўпланган. Улар тузатилса, Ўзбекистонда қинойқлар ва турли ноинсоний мунсабатларга барҳам берилиши мумкин.