28 August 2010
03:35 -
Ислом Каримга иш топилди: Орден-медаль ва унвонлар тарқатиш, расмиятчилик учун ёзилган табриклардан кайф олиш
Ҳақиқатда, бир неча кундан бери мамлакат президенти ҳамма соҳалар бўйича гўёки илғор ишчи-хизматчиларга байрам муносабати билан орден-медалу унвонлар тарқатиш билан овора. Орден-медаль ва унвон олган юзлаб вишиларнинг рўйхатини оммавий ахборот воситалари рус тилидан лотинча-ўзбекчага ўгиришга улугуришмаяпти.
Масалан, бугун Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” агентлиги фақатгина русча саҳифасида Ўзбекистоннинг қатоғон органлари ходимларидан тахминан 100 кишилик гуруҳга, унинг катта қисми МХХ ходимларидан иборат, турли унвон ва орден-медаллар берилгани ҳақидаги Ислом Каримнинг навбатдаги фармонини эълон қилди. Бу фармон лотиндаги ўзбекчаги ўгирилиб, эртага ўзбекча сайтларда эълон қилинса керак.
Айни замонда, Ўзбекистоннинг оммавий ахборот воситалари байрам муносабати билан чет эллик раҳбарлардан Ислом Карим номига расмиятчилик учунгина юбориладиган табрикномаларни “Самимий қутловлар” бўлимида тантана билан эълон қилмоқдалар.
Аслида, бу “қутловлардан” ҳам қандайдир янгиликларни билиб олиш мумкин. Масалан, АҚШ элчилиги номидан юборилган табрикнома Фавқулодда ва Мухтор Элчи Ричард Норланд эмас, элчи вазифасини бажарувчи Дуэйн Бучер тарафидан имзоланган. Маълумки, яқинда Ричард Норланд алмаштирилиши, унинг ўрнига янги дипломат келиши расман эълон қилинган эди. Эски элчи Вашингтонга кетиб бўлганга ўхшайди.