24 August 2010
02:04 -
Ҳуқуқ ҳимоячиси Америка савдо палатасини қораламоқда
Бугун АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилиги биноси олдида ҳуқуқ ҳимоячиси Абдилло Тожибой ўғли АҚШнинг Марказий Осиёда кичик корхоналарни қўллаб-қувватлаш фондининг минтақавий директори Дональд Никольсонннинг 19 август кунги пресс-конференциядаги иддаоларига нисбатан норозилигини пикет билан билдирди. Мамлакатда пахта етиштирилиши болалар меҳнати ҳисобига бўлишига қарамай АҚШнинг бу мулозими ўзбек пахтасини бойкот қилмагани ҳуқуқ ҳимоячисини ғазабга келтирган.
Ҳуқуқ ҳимоячисига кўра, пахта болалар меҳнати эвазига етиштирилмоқда ва уни ҳеч ким харид қилмаслиги керак. Николсон эса: “Мен сиёсатчимасман. Агар толадан кийим тикиш мумкин бўлса, агар бу бизнес учун фойдали бўлса, мен буни қиламан” деганди. Николсоннинг жонига ўзбек миршаблар оро кирди, пикетчининг плакатларини тортиб олиб, ўзини ҳайдаб юборишди.