15 August 2010
06:15 -
Нимага рус журналисти Владимир Березовскийни Ўзбекистонда суд қилишмоқда?
Шу йил 11 август куни сайтимизда Экстремал Журналистика Марказининг директори, Россия Журналистлар Уюшмасининг котиби, Россия Федерацияси Фовқулодда ва Мухтор Элчиси унвони эгаси М.А. Федотовнинг Ўзбекистон ҳукуматининг масхарабоз ҳуқуқ ҳимоячиси Акмал Саидовга ёзган «За что в Узбекистане судят сайт Вести.uz?» (Нима учун Ўзбекистонда Вести.uz сайтини суд қилишмоқда?) номли мактуби эълон қилинганди. Ундан маълум бўлишича, Россиялик журналист, Россия Давлат Думасининг нашри бўлмиш «Парламентская газета»нинг мухбири, Россия-Ўзбекистон vesti.uz сайтининг (номига қаранг – Харакат) редактори Владимир Березовский устидан туҳмат ва ҳақорат айблари билан жиноий иш очилибди.
Кеча шу воқеанинг давоми бўйича хабар тарқатган Ўзбекистон Мустақил Ҳуқуқ Ҳимоячилари Ташаббус Гуруҳига кўра, 12 август куни Владимир Березовский устидан суд бошланган. Суднинг биринчи мажлиси, Владимир Березовский касал бўлгани учун, унинг квартирасида бўлган эмиш.
Айблов томони Владимир Березевскийнинг бир қатор мақолаларида ўзбек халқига туҳмат қилиш ва уни ҳақоратлаш, миллий ва давлатлараро адоват уйғотиш каби айб топибди ва Ўзбекистон Жиноят Кодекснинг бир қатор моддаларини бўйича жазолашга чақирибди.
Ҳамма тушунадики, Россия парламентининг нашри билан ишлайдиган одамни судга тортиш Ўзбекистон режимининг топшириғи билангина бўлиши мумкин.Ўзбекистон режимининг моҳиятини билган одам шуни ҳам тушунадики, ҳукумат ҳақиқатни ёзаётган журналистнинг оғзини ёпмоқчи?
Лекин, масаланинг кўпчилик билмайдиган тарафи бор. Совет замонида ҳам Тошкентда яшаган Владимир Березевский Совет коммунистик режимининг карнайи бўлган “Правда Востока” газетасининг мухбири эди. У қайта қуриш йиллари Ўзбекистон ҳукумати ва шахсан ўзбек коммунистларнинг раҳбари Ислом Каримовнинг топшириғи билан ва унинг ҳимояси остида ўзбек демократлари, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган бирликчиларга қарши тўғридан-тўғри уруш олиб борган одам.
СССР парчалангандан кейин Россия фуқаролигини олиб, рус ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилишга бошлагач, Владимир Березевскийнинг Ўзбекистон режими билан ораси бузилган бўлиши мумкин. Ўзбекистон ҳукумати фақат ўзига хизмат қиладиган суд органларининг қўли билан ҳақиқатни ёзаётган рус журналистини жазоламоқчи бўлиши мумкин. Шундай бўлса, ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари Владимир Березевскийни ҳимоя қилишлари мантиқлидир.
Лекин, аввалига, Владимир Березевский ўз вақтида Ўзбекистон ҳукукумати ва Ислом Каримга хизмат қилиб, ўзбек демократларига қарши қилган ишлари учун кечирим сўраши, ўша вақтда янглишганини тан олиши шарт. Аксинча, бундай иккиюзламачи одамни ҳимоя қилиш - адолат учун эмас, адолатсизлик учун хизмат қилиш бўлади.