13 August 2010
14:20 -
Ислом Карим ўз ташаббуси билан тузилган КХШТнинг Севанда бўладиган норасмий саммитига борадими?
Шу йил 20-21 август кунлари Арманистоннинг Севан кўли бўйида Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига (КХШТ) кирувчи мамлакатлар раҳбарларининг норасмий йиғилиши бўлади. Бу ҳақда бир қатор ахборот агентликлари, хусусан, қозоқларнинг Казинформ агентлиги хабар берди.
Охирги пайтда турли саммитлар ўтказиш модага айланиб қолди. Машҳур G20 саммитидан тортиб, бир тийинга қиммат бўлган КХШТнинг саммити шулар жумласидандир. Дарвоқе, 1-2 декабрь кунлари Қозоғистоннинг пойтахти Остонада ўтказиладиган ЕХҲТ саммити ёки 15-16 сентябрь кунлари Истанбулда ўтказиши режалаштирилган Турк давлатлари саммити ҳам ўша модага риоя қилишга интилишдан бошқа нарса эмас.
Тўғри, ҳозирги мураккаб замонда турли давлат раҳбарларининг расмий ва норасмий саммитлар доирасида учрашиб туриши ёмон эмас, аксинча, бундай саммитлар - икки томонлама ва кўп томонлама тарангликларни юмшатишга хизмат қилиши мумкин бўлган воситадир.
Айни замонда, Ўзбекистон президенти Ислом Карим имкон борича бу каби саммитлардан узоқ туришга ҳаракат қилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Нимага? У ҳам бу саммитларнинг бир тийинга қиммат бўлиб қолганини тушуниб қолдими? Бўлиши мумкин. Аммо, саммитлардан икки ёки кўп томонлама тарангликларни юмшатиш воситаси сифатида фойдаланиш имконияти борку. Ислом Карим шуни тушунмайдими? Ўзини сиёсатчи эмас, иқтисодчи эканлигини урғулашни яхши кўрадиган Ўзбекистон президенти ростан ҳам саммитлардан фойдаланиш мумкинлигини тушунмаётган бўлса керак.
Лекин, асосий сабаб бу эмас. Асосий сабаб – Ўзбекистон нафақат дунё миқёсида, балки, Марказий Осиёда ҳам обрўсини йўқотгани, у билан ҳеч ким ҳисоблашмай қўйгани, саммитларда Ислом Каримга ҳеч қандай эътибор йўқлигида.
Шу сабабли, у Остонага ЕХҲТ саммитига, Истанбулга Турк давлатлари саммитига бормаслигини аввалдан тахмин қилиш қийин эмас. Хўш, Севанда бўладиган КХШТ саммити нима бўлади?
Маълумки, КХШТ тузиш ҳақидаги қарор 1992 йил 15 май куни Тошкентда ўтказилган МДҲ саммитида олинган. Аввалдан кун тартибида бўлмаган бу масала, Ислом Каримнинг таклифи билан кун тартибига киритилган ва Ўзбекистон тайёрлаган лойиҳалар бўйича КХШТ тузилган. Яъни, Ислом Карим ўзини бу ташкилотнинг отаси деб ҳисобласа бўларди.
Аммо, у шуни ҳам қилолмади. Россия, Арманистон, Беларусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон давлатларини бирлаштирувчи КХШТ Ислом Каримни мутлақо назарга олмай қўйгач, Ўзбекистон 1999 йилда бу ташкилотдан намойишкорона чиқди. Путиннинг талаби билан кейинчалик унга қайтди.
Ислом Карим “Бирлик” Партиясидан ёки, ҳеч бўлмаса, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбойдан политехнологиялар ишлатиш техникасини ўрганиб, ҳаракат қилса, Севан, Истанбул ва Остона саммитларидан Ўзбекистон манфаатлари нуқтаи назаридан яхшигина фойдаланса бўларди.