13 August 2010
04:15 -
Рамзан Қодиров президент деб аталишни истамайди, ҳамма хоинлар шунақа, ўзбекнинг хоини 53-54 ҳам шундай бўлган
Ўз халқининг миллий-озодлик ҳаракатига хоинлик қилиши эвазига Москва тарафидан Чеченистон президенти қилиб қўйилган Рамзан Қодиров, ҳеч шубҳа йўқки, яна ўша Кремлнинг топшириғи билан, ўз лавозимини бошқача аталишини истаб қолибди.
У бугун Рамазон ойи муносабати билан таътилга кетиши ҳақидаги фармонни имзолаш билан бир қаторда, Чеченистоннинг ўзи каби қўғирчоқ парламентига “мурожаат қилиб”, бундан буён президент деб аталишни истамаслигини, Россиядек мамлакатда ягона президент бўлиши кераклигини, ўз лавозимига эса бошқа ном топиш кераклигини айтибди.
Кремль буюрди, Рамзан айтдими, демак, шундай бўлади. 2004 йилда шу каби лаганбардорлик ташаббуси билан чиққан Қалмиқистон президенти Кирсан Илюмжинов ўз лавозимининг номини “республика раҳбари” деб ўзгартирган эди.
Миллат хоинларининг ҳаммаси шунақа. Мамлакат диктаторига ёқиш, ундан ўз шахсий фойдаси учун бир нарсалар ундириш мақсадида, ўз халқини сотадилар. Ўзбекнинг хоини, Ислом Каримдан олган квартираларининг сони (53-54) лақабига айланган Салой Мадамин бир маҳаллар “Митинг қилиш кўча чангитишдир. Митингларни тўхтатиш, Ислом Каримнинг узатган қўлини олмаётган Абдурҳим Пўлатдан фарқли ўлароқ бу қўлни олиш” ва Ислом Карим билан ҳамкорлик қилиш йўлини танлаган, аммо Рамзан Қодировдек “муваффақиятларга” эришолмаган эди.
Дарвоқе, Рамзан Қозировнинг ҳам охир-оқибати ўзимизнинг 53-54 каби бўлиши, вақти келиб орқасидан тепилиши муқаррар.