12 August 2010
01:43 - Тошкент вилояти фуқаролардан қамал қилинди
1999 йил февраль портлашларидан сўнг Тошкент шаҳрида яшаш ҳуқуқини (прописка) қўлга киритиш Президент Ислом Каримнинг махсус қарори билан чекланганди. Бу борада Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошида махсус комиссия ташкил этилиб, ана шу комиссия хулосаси билангина пойтахтда яшаш мумкин эди. Махсус комиссия эса ҳар кимни ҳам Тошкентда яшашгалойиқ кўравермасди. Натижада пойтахтда ишловчиларнинг аксарияти Тошкент вилоятида рўйхатдан ўтиб, шаҳарда яшашган.

Кечаги ҳукумат қарори билан энди Тошкент вилояти ҳокимлиги қошида ҳам шундай комиссия ташкил қилинган. Эндиликда ҳамма ҳам Тошкент вилоятига бемалол келиб яшай олмайди. Мамлакатнинг пойтахтга оқиб келаётган аҳолиси сафини қисқартириш мақсадида амалга оширилаётган бу ғайри конституциявий ҳукумат қарори яна қатор нуоқулайчиликларни туғдиради. Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ва хориж фуқаролари Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудидан уй-жой сотиб ололмайди, яшашга бўлган расмий ҳуқуқни қўлга киритолмайди.