11 August 2010
03:23 -
Ўзбекистонлик мусулмонлар бугун илк таровеҳ намозини ўқидилар
Бугун бир оз аввал юртимиз мусулмонлари илк таровеҳ намозини адо этишди. Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси Уламолар кенгаши қарорига мувофиқ, эртага, 11 август куни Рамазон ойининг илк куни этиб белгиланган. Ислом эътиқодига мувофиқ, таровеҳ намозлари рўза тутилишидан аввал бошланиб, Рамазон ҳайитидан бир кун олдин ниҳоясига етказилади.
Бироқ, мусулмонлар идорасининг фатвосига қарамай, айрим диндорлар бугун рўза тутишганди. Икки йилдан бери рўза кунини белгилашда номувофиқликлар келиб чиқаётгани боис шундай қарорга келишган диндорларнинг аксарияти бу ҳаракатини кўкда муқаддас ойнинг кўриниши билан изоҳлашган.