11 August 2010
01:13 - Андижонликларни отганлар жазолангани йўқ, аммо Оққушни отган мирзачўллик броконер жазоланди
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, жиноят ишлари бўйича Мирзачўл тумани суди томонидан оққушни отган маҳаллий овчи Шуҳрат Норбоев икки йиллик шартли жазога мустаҳиқ этилибди. “Қизил китоб”га киритилган бу табиат жонзотини қулатган бу одамга 11 миллион 304 минг сўм (7 минг АҚШ доллари) миқдорида жарима ҳам солинибди.

Афсуски, орадан беш йил ўтишига қарамай Андижон аҳолисини ўққа тутганлар жазо олишмади. Ҳар ҳолда қурбонлар “Қизил китоб”га киритилмаган бўлса ҳам, миллатдошларимиз эди, дейди мухбиримиз.