11 August 2010
00:23 - Астрономлар янги кичик сайёра кашф этишди, "Самарқанд" деб ном беришди
Бу ҳақда АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилиги матбуот хизмати хабар тарқатган. Элчихона хабарномасида, 2007 йил октябрь ойида Китобдаги Майданак расадхонасида астрономларнинг осмон жисмини суратга олиб, Кембриждаги Халқаро астрономия уюшмаси Кичик сайёралар марказига (КСМ) юборгани, кейинчалик ўша жисм янги сайёра бўлиб чиққни таъкидланади.

Украиналик астроном Алексей Сергеев ҳамда ўзбек астрономи Баҳодир Ҳафизов томонидан икки йил давомида тадқиқ этилган жисм қуёш орбитасидаги янги сайёра экани аниқланибди ва сайёра каталогда 210271 рақам билан қайд қилиниб, унга “Самарқанд” номи берилибди.

“Самарқанд” янги кичик сайёрасининг қуёшдан узоқлиги тахминан 455 миллион километр бўлиб, унинг Ўзбекисондан узоқлиги 306 миллион километрни ташкил қилади. Янги сайёранинг қуёш атрофида айланиш даври 4.29 йил, тахминий диаметри 849 метр - 1.9 километр атрофида.