10 August 2010
04:12 - Ялпи Ички Маҳсулотининг ўсишида гўёки олдинги қаторлардамиз, аммо унинг ҳажми бўйича аҳволимиз аянчли
Қозоқларниннг Казинформ агентлиги МДҲнинг Статиситика Комитетига асосланиб хабар беришича, шу йилнинг биринчи ярмида Қозоғистонда Ялпи Ички Маҳсулотининг ҳажми 8,3% ортибди.

МДҲнинг бошқа мамлакатларида бу рақам қуйидагича: Ўзбекистон - 8%, Тожикистон - 7,4%, Арманистон - 6,7%, Беларусяи - 6,6%, Туркманистон - 6,15%, Қирғизистон - 5%, Украина - 4,9, Молдова - 4,7%, Озорбайжон - 3,7%, Россия - 2,9%.

Шу йил 31 январдаги хабарларимиздан маълумки, Қозоғистон Ялпи Ички Маҳсулотининг ҳажми абсолют рақамларда Ўзбекистондан 2,5 баравар кўп, аҳолиси эса биздан салк кам икки баравар оз. Шу сабабли Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулотининг ҳажми бу йил 8 фоизга ортгани ҳақидаги лофга ишонсак ҳам, Қозоғистондан орқада қолишимизда ҳеч нарса ўзгармаганини айтиш лозим бўлади.