10 August 2010
03:42 -
Россия яна бир хавф қаршисида – бу йил етиштириладиган дон мамлакат эҳтиёжларини қоплай олмайди
Россия ҳукумати бутун кучи билан мамлакатни таҳликали аҳволга солган ёнғинлар билан курашар экан, унинг қаршисига яна бир хатар, балки, ўша ёнғинларнинг натижаси бўлган хатар ўртага чиқди. ИТАР-ТАСС агентлиги Россиянинг хўжайини Владимир Путинга асосланиб хабар беришича, ўтган йили 97,1 миллион дон етиштирган мамлакт бу йил бор-йўғи 65-60 млн тонна дон етиштиради. Мамлакатнинг ўз эҳтиёжи эса авваллари йилига 60 млн тонна атрофида бўлиб, бу йил 78 млн тонна бўлиши кутилмоқда.
Айнан шу сабабдан, Россия бу йил дон экспорт қилишни тўхтатишини эълон қилган ва қўшни мамлакатлардан ҳам шундай қилишни талаб қилган эди. Тахмин қилиш мумкинки, аслида Россияда бу йил 60 миллион тоннадан ҳам оз дон етиштирилади ва Россия айнан қўшниларидан дон сотиб олишга мажбур бўлади. Россия қўшниларини дон экспорт қилмасликка чақирганда, МДҲдан ташқарига дон сотмасликни назарда тутган эди.