25 July 2010
03:24 - “Халқ банки”нинг Сирдарё вилояти бошқармаси раҳбари Шавкат Усмонов ҳибсга олинди
Сирдарё вилояти “Халқ банки” бошқаруви раиси Шавкат Усмонов вилоят МХХ бошқармаси тезкор вакиллари томонидан ҳибсга олинган. У порахўрлик ва бошқа иқтисодий жиноятларда айбланмоқда экан. Банк раҳбари ҳозирга қадар қариндошларига кўрсатилгани йўқ. Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига узоқ йиллар раҳбарлик қилган Собир Усмоновнинг фарзанди бўлган бу шахс бир неча йиллардан бери банк бошқарувчиси бўлиб ишлаб келаётган эди.