24 July 2010
06:34 - Афғонистоннинг омади келди, Ғарб бу мамлакатдан ҳеч қачон кетмоқчи эмас. Ўзбекистонга бундай омад қачон келади?
Шу кунларда Афғонистонда бўлган НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссеннинг баёнотини шундай тушуниш мумкин. Аслида, у Ғарб эмас, НАТОнинг Афғонистондан кетмаслигини гапирган.

Яна тахмин қилиш мумкинки, Андерс Фог Расмуссен Европа мамлакатларининг эмас, АҚШнинг фикрини очиқлаган. Демак, АҚШ Афғонистондан яқин орада кетмайди. Бу мамлакат президенти Барак Обаманинг АҚШ ўз қўшинларини 2011 йилда Афғонистондан олиб чиқиб кетишга бошлаши ҳақидаги баёнотлари, қўшинларни олиб чиқиб кетишнинг бошланиши ҳақидадир. Бу жараён қанчалик давом этиш маълум эмас. Чунки, йилига бир аскарни олиб чиқиш ҳам унинг ваъдалари бажарилаётганини кўрсатади.

Демократик руҳдаги кишилар Андерс Фог Расмуссеннинг бу баёнотини олқишлашлари керак. Чунки, бир вақтлар АҚШ тарафидан босиб олинган Япония ва Жанубий Корея мустақиллигини йўқотмади, айни замонда, дунёнинг энг демократик ва фаровон ўлкалари қаторига қўшилди. Наҳотки, Афғонистоннинг ҳам шундай омади келиб, АҚШ ёрдамида дунёнинг энг демократик ва ҳамма ҳаваси келадиган фаровон мамлакатларидан бирига айланади?

Ҳа, айтгандай, Ўзбекистонга бундай омад қачон келади?