24 July 2010
05:35 - Энг кўп мусулмон яшайдиган ўлкада ҳам қибла тарафни билишмайди, бошқаларда ҳам шу аҳвол
Дунёнинг энг кўп мусулмон яшайдиган ўлкаси Индонезиядир. Бу ерда 200 миллион мусулмон бор. Ҳозир улар шок ичида. Мамлакатнинг Уламолар Кенгаши эълон қилган Билдиришдан маълум бўладики, Индонезия мусулмонлари қиблани хато танлаб, Макка ўрнига Африканинг Кения ва Сомалия ўлкаларига қараб номоз ўқиб келишган экан. Уламолар Кенгаши бундан буён номоз қилинадиган йўналишнинг ўзгартирилганини билдирибди. Уламолар Кенгаши тарқатган бошқа бир Билдиришда мавжуд масжидлар бузилмаслиги, шу пайтгача ўқиб келинган номозлар қабул қилинишини эълон қилибди.

Бу ҳақда хабар берган Туркиянинг Миллиёт газетаси шармандали воқеага изоҳ бермайди. Аммо, воқеа изоҳ талаб қилади.

Ҳақиқат шундан иборатки, Ер текис эмас, думалоқ бўлгани сабабли, Каъбанинг горизонтидан ташқаридаги ҳамма жойда мусулмонлар шу пайтгача ўзларини алдаб ёки тушунмасдан, Каъбага қараб номоз қилаяпмиз, деб ҳисоблашади. Аслида, Каъба горизонти ташқарисида яшайдиган мусулмонларнинг ҳаммаси Каъбага эмас, фазога қараб номоз қилишади. Индонезия Каъба горизонтидан ташқарида бўлгани учун, индонезияликлар қайси йўналишда номоз қилишмасин, бу йўналиш қибла бўлолмайди. Дарвоқе, бу гап Ўзбекистонга ҳа тегишли. Миллонлар ўзбеклар юз йиллардан бери ўзларини алдаб, Каъбага қараб номоз қиламиз деб ҳисоблаб келишади.

Инсоният Ернинг думалоқлигини билмаган пайтларда бундай хато қилинганини тушуниш мумкин. Лекин Ислом уламолари энди ҳақиқатни билиб туриб ҳам Қуръонни янгича ўқиш лозимлиги, уни шу пайтгача хато ўқиб келганимизни тан олишмаётгани иккизламачиликдир. Иккиюзламачилик билан яшаётган жамият инқирозга маҳкум. Ислом дунёсининг қолоқлиги – шу иккиюзламачиликнинг натижасидир.

Қолоқликдан чиқишнинг бирдан-бир йўли - Ислом дини ислоҳат қилиниб, номознинг Қуръонда кўрсатилган фарзларидан бири шу вақтгача хато ўқиб ёки тушунилиб келинганини тан олишдир. Қолаверса, Ислом уламолари тарафидан Қуръонни ўқишда қилинган хатолар шунчалик кўпки, гап Ислом динини тубдан янгилаш ҳақида боради.