23 July 2010
23:32 -
ЕХҲТнинг Доимий Кенгаши Қирғизистонга полиция маслаҳат гуруҳи юборишга қарор қилди, ўзбек мухолифати бунга қаршилик билдириши керак
Кеча Австриянинг пойтахти Венада ЕХҲТнинг Доимий Кенгаши навбатдаги йиғилишини ўтказди ва Қирғизистонга дарҳол жўнатиш учун Полиция Маслаҳат Гуруҳи (ПМҲ) тузишга қарор қилди. Бу гуруҳга 52 нафар халқаро полиция офицери киради. ПМҲнинг асосий вазифаси - миллатлараро тарангликни юмшатиш ва Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бўлимларини мустаҳкамлашда Қирғизистонга ёрдам беришдир.
Маълумки, ЕХҲТ 2005 йили Андижонда ва шу йил июнь ойида Қирғизистон жанубида бўлган қонли воқеаларни тўхтатишни қўйиб туринг, уларни мустақил халқаро комиссия воситасида текширтиришга ҳам эришолмади. Ўзбекистон ҳам Қирғизистон ҳам ЕХҲТнинг аъзоси эканлигини ҳисобга олсак, ўз аъзоларига инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласида таъсир ўтказолмаган ЕХҲТнинг ўлиб бўлганини тан олиш керак.
Шундай экан, ЕХҲТ тузган Полиция Маслаҳат Гуруҳи юқорида айтилган асосий вазифаси доирасида самарали фаолият олиб боришига ҳеч ким ишонмайди. Лекин, ҳозир кўриб турганимиздек, бошқа халқаро ташкилотлар каби ЕХҲТ ҳам, Қирғизистонда вазият хаосга айланиб кетмаслигини олдини олиш мақсадида, Қирғизистоннинг ноқонуний Вақтли ҳукуматнини, ноқонуний рефререндумда сайланган вақтли президентини қўллаб-қувватламоқда. Демак, ПМҲ ҳам шу вақтли ҳукумат ва вақтли президентнинг сиёсатини қўллаб-қувватлаш йўлидан боради. Ваҳоланки, Қирғизистон жанубида миллатлараро таранглик юзага келишининг, ўзбеклар қирғин қилинишининг асл сабабчиси Вақтли ҳукуматдир.
Шулардан келиб чиқиб, Ўзбекистон кўзбуямачиликка хизмат қиладиган ва ўзбекларнинг тақдири билан қизиқиши бўлмайдиган ПМҲ тузиш ва уни Қирғизистонга юбориш ғоясига қарши бўлиши керак. Аммо, Ўзбекистондаги мавжуд ҳукуматининг ўзи Қирғизистондаги миллатдошларимизга хоинлик қилгани сабабли, ундан бундай мардлик кутиб бўлмайди. Ҳозир, ўзбек халқи номидан Ўзбекистон мухолифати ПМҲ ғоясига қаршилик билдириши, биринчи навбатда, Қирғизистон жанубидаги қонли воқеаларни халқаро комиссия тарафидан ўрганилишини талаб қилиши лозим.