21 July 2010
22:57 - Испания парламенти паранжи-чачвон кийишни тақиқламади
Консерватив партияларнинг депутатлари томинидан киритилган паранжи-чачвонни тақиқлаш қонунининг лойиҳасига 183 парламент аъзоси қарши чиқди. Лойиҳа учун овоз берганлар сони 162 бўлди.

Маълумки, тахминан 1 млн мусулмон яшайдиган Испаниянинг кўпчлик шаҳарларида паранжи-чачвон билан маҳаллий ҳокимият биноларига кириш тақиқланган.

Аввалги хабарларимизда билдирилганидек, шу йил 13 июлда Франция парламенти, ундан аввал Бельгия парламенти жамоат жойларида паранжи-чачвон билан юришни таъқиқлаганди.