20 July 2010
22:25 - Абитурентлар синовлар ҳалол ўтмаслигидан хавотирда
Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири Баҳодир Ходиевнинг таъкидалшича, бу йилги абитурентларнинг ҳар бештадан биттаси ўзига хос имтиёзларга эга. Яъни, олий ўқув юртларига ҳужжат топширган абитурентларнинг 20 фоиздан кўпи ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшлар бўлиб, уларга Президент Фармонига кўра умумий балларнинг 25 фоизи миқдорида имтиёз берилади.

Бундан ташқари “Зулфия”, “Ниҳол” мукофотлари совриндорларининг ҳам олий ўқув юртларига тўғридан тўғри кириши абитурентларида норозиликни келтириб чиқармоқда. Уларнинг таъкидича, мазкур танловлар ҳалол ўтказилмайди, ҳарбий хизматларни ўтаб келган ёшларнинг аксариятининг саводхонлик даражаси паст.