16 July 2010
03:21 - Қўлбола пикетларга сиёсий партиялар ҳам жалб қилинмоқда
Кеча Сурхондарёнинг Қумқўрғон тумани марказида Тожикистоннинг Алюмин заводининг атроф муҳитни бузишига қарши ташкил қилинган анъанавий пикетга экологик ҳаракат вакилларидан ташқари сиёсий партия вакиллари, яъни Халқ демократик партияси фаоллари ҳам сафарбар қилинибди. Москва-Душанбе поезди йўлини тўсган 120 киши қўлларига турли плакатлар тутиб олган, пикетни одатдагидек Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг сурхондарёлик фаоллари бошқармоқда.

Ўтган кунги хабарларимизда таъкидлаганимздек, ҳаракатнинг вилоятдаги лидери Рўзигул Сафаровнинг ўзи эса қамоқда ўтирибди.