16 July 2010
02:47 -
ЕХҲТ уйғонмоқда: Ўшдаги ўзбек қирғини илк марта саммит даражасида тилга олинади
Эртага Олмаотада ЕХҲТга аъзо мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирларининг норасмий саммити иш бошлайди. Вазирлар саммити давлат раҳбарлари саммити олдидан муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 56 мамлакат аъзо бўлган бу нуфузли ташкилотнинг давлат раҳбарлари савиясидаги саммити 10 йил аввал Истамбулда ўтган ва у тарихга “1000 йиллик саммит” деган ном билан кирган. Ўшанда, гарчи кейинчалик бажарилмаган бўлса ҳам, муҳим қарорлар қабул қилинган. Масалан, инсон ҳуқуқлари масаласи мамлактларнинг ички иши эмас, мазмунидаги резолюция.
Олмаотадаги саммитда ҳам Қирғизистон масаласи анжуман диққат марказидаги масала бўлиб, мамлакат жанубидаги ўзбеклар қирғини ўрганилиши, қирғиз вақтли ҳукуматининг кейинги тақдири, жумладан, миқтақадаги демократиявий интеграция истиқболи ҳам муҳокама қилиниши назарда тутилган. Саммит норасмий бўлишига қарамай ундаги қарорларнинг кейинги расмий ҳаракатларга катта таъсири бор, дейди мухбиримиз. Хабарларда норсмий саммитнинг тўлиқ кун тартиби, иштирокчилар ва келишилиши мумкин бўлган масалалар очиқланмаган.