16 July 2010
02:04 - Сенатор Нормўмин Чориевга “Captiva” автомобили совға қилишди
Ҳокимлик фаолиятининг 15-чи йилини бошлаган Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани ҳокими, сенатор Нормўмин Чориевга гумашталари маҳаллий “GM-Uzbekistan” автомобиль заводида ишлаб чиқарилган “Captiva” автомашинасини совға қилишди. Хорижнинг қиммат машиналари давлат томонидан тортиб олинаётган ҳозирги қалтис паллада “...ўзимизникини минганингиз яхши, ёмон кўздан асрасин” дейишди сенаторнинг ғамхўрлари. Бор-йўғи 63 000 000 сўм (40 000 АҚШ доллари) турадиган бу машинани ҳоким ғизиллатиб миниб юрибди.

Аввал Қумқўрғон туманида 13 йил ҳокимлик гаштини сурган Нормўмин Омонович Сариосиёдаги атиги икки йиллик фаолияти даврида икки кишини уриб, қовурғаларини синдирди. Қумқўрғонликларга қўполлиги, дағаллиги билан унутилмас сабоқ бериб келган замонавий раҳбарнинг вилоят ҳокимлигига кўтарилиши айтилмоқда.