13 July 2010
07:13 - Ўзбекистон сувларида Ўшда ўлган 19 кишининг жасади топилган, қирғиз раҳбарлари ўзбеклар устидан кулишни давом эттирмоқда
Қирғизларнинг расмий Кабар агентлиги кеча тарқатган хабарда билдирилишича, Ўшдаги қонли воқеаларда ўлган 19 кишининг жасади Ўзбекистон ҳудудидаги сувларда тутилган. Ўш вилоятининг коментданти Бактибек Алибмеков бу ҳақда матбуот конференциясида маълумот берибди.

6 жасад кимники эканлиги аниқлангани ҳам хабарда айтилади. Ҳозир Ўзбекистон тарафи билан жасадаларни Қирғизистонга қайтариш ҳақида музокаралар олиб борилаётган эмиш.

Ҳали жасадлар қайтарилмаган бўлса, демак, уларнинг кимлиги Ўзбекистоннинг тегишли органлари тарафидан белиланганми? Бу саволага қирғизларнинг хабарлари жавоб бермайди, дейди мухбиримиз. Қирғизистонда ўзбекларнинг қирғин қилинишига доир хабарларда бундай ноаниқликлар, аслида, қирғизлар тарафидан атайлаб қилинаётган ноаниқликлар кўп. Ўзбекистон раҳбарлари Қирғизистондаги ўзбекларнинг фожеасига кўз юмиб, ўзбек миллатига хоинлик қилаётганидан фойдаланаётган Қирғизистон ҳукумати, аввалиги ўзбекларни қонга ботирилишига йўл очиб бериб, энди миллатимиз устидан кулмоқда.