13 July 2010
21:04 - Нодмократик русларнинг қирғиз “демократлари”га муҳаббати яна тирилмоқда, қирғиз “демократияси“ ўлмоқда
Гўки демократлардан иборат қирғиз мухолифати давлат тўнтариши орқали ҳокимиятга келар-келмас, унинг лидерларидан бири Олмосбек Атамбаевни Россия диктатори Владимир Путин қабул қилишининг ўзиёқ қирғиз “демократлари”нинг қанақа демократ эканлигини фош қилиб бўлганди. Кейинчалик, Қирғизистон Вақтли ҳукумати билан алоқаларда ташаббус АҚШ қўлига ўтгач, Россия раҳбарлари Қирғизистон “демократлари”га нисбатан бироз совигандек ҳам бўлди.

Аммо Қирғизистоннинг жанубида ўзбеклар қирғин қилингандан кейин, маятник яна орқага қайтганга ўхшамоқда. Кеча Владимир Путин яна Олмосбек Атамбаевни қабул қилиб, Қирғизистонга 20 миллион долларлик ёрдам беришга қарор қилган бўлса, бугун сохта референдум орқали ўзини президент деб эълон қилган Роза Отунбаева Россия президенти Дмитрий Медведев билан телефон орқали Россиянинг Қирғизистонга берадиган инсоний ёрдами хусусида гаплашибди.

Ҳозир Қирғизистоннинг вақтли ҳукмдорларини ҳеч ким демократ деб аташга тили ҳам бораётгани йўқ. Улар мухолифатда бўлган вақтда, энг камида демократик риторика қилиб туришарди, эгди у ҳам йўқ. Буниннг устига Россия ва Қирғизистон расмийлари русларниннг Қирғизистондаги Кант авибазаси кенгайтирилиши мумкинлиги ҳақида турли баёнотлар бермоқдалар. Агар шундай қилинса, Қирғизистон Россининг сунъий йўлдошига айланган бўларди, демократи маскадан бутунлаг қутуларди.