13 July 2010
06:41 -
АҚШ демократлари Вакиллар Уйидаги кўпликни йўқотиши мумкин
АҚШда бу йил 2 ноябрда бўладиган сайловларда Демократлар Партияси Вакиллар Уйидаги кўпликни йўқотиши мумкин, дейди Reuters агентлигининг мухбири Оқ Уйнинг матбуот котиби Роберт Гибсга асосланиб.
Маълумки, ҳозир АҚШ Конгрессининг иккала палатасида ҳам, яъни Вакиллар Уйи ва Сенатда, кўплик демократларда. Шу йил 2 ноябрда Вакиллар Палатасидаги 435 ўриннинг ҳаммасига, 100 кишилик Сенатнинг 36 ўрнига сайлов бўлади.
Табиий, кўп нарса АҚШ президентининг халқ ичида қанчалик популяр эканлигига боғлиқ. Сўровномалар ўтказиш бўйича машҳур бўлган Gallup ширкатининг сўнгги маълумотларига кўра, одатда Демократик Партияга овоз берадиган сайловчиларнинг 81 фоизи, Республикачилар Партиясига овоз берадиганларнинг 12 ва бетарафларнинг 38 фоизи Барак Обаманинг ишини маъқуллар экан. Яъни, ўртача олганда унинг ишини 46 фоиз америкалик маъқуллайди. Бир йил аввал бу рақам 56 бўлган.
Демак, Барак Обаманинг сиёсатини қўллаб-қувватловчилар бир йил аввал 56 фоиз бўлса, ҳозир 46 фоизга тушган. Бунинг сабаби – мамлакат иқтисодий инқироздан чиқишда кутилгандек яхши натижаларга эришолмагани, ҳали муаммолар кўплиги. Айни замонда, Афғонистондаги уруш ҳам кўнгилдагидек эмас.
Бундай шароитда, демократлар кузда бўладиган сайловларда мағлубиятга учраса ва Вакиллар Уйида кўпликни йўқотса, Обама маъмуриятини яна ҳам оғир кунлар кутади.