10 July 2010
07:20 -
Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар 1,2 баравар ошади
Ўзбекистон президентининг кеча кечқурун эълон қилинган Фармонига мувофиқ, шу йил 1 августдан бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,2 баравар, яъни 20 фоизга оширилади.
Энди энг кам:
иш ҳақи ойига 45 215 сўм,
ёшга доир пенсиялар ойига 88 845 сўм,
ягона тариф сеткаси бўйича бошланғич (нолинчи) разряд ойига 45 215 сўм,
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа ойига 88 845 сўм,
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 54265 сўм
миқдорда бўлади.
Мамлакатда расман тан олинмайдиган инфляция даражаси 20 фоиздан ортиқ бўлгани сабабли, бу Фармон аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилмайди. Аксинча, бу тўловлар қўшимча пул босиш ҳисобига бўлгани сабабли, инфляция яна ҳам юксалади.