09 July 2010
02:04 -
Вашингтондаги Ўзбекистон элчихонасида Америка-Ўзбек бизес-форуми бошланди
Кеча Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасида Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги АҚШ Давлат Департаменти ва Савдо вазирлиги иштирокида ташкил қилган Америка-Ўзбек бизес-форуми бўлиб ўтди. Бу тадбирда Ўзбекистон тарафидан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирири ўринбосари Шавкат Тўлаганов, «Ўзбекнефтегаз», «Ўзфармсаноат», «Ўзбекэнегро», «Ўзавтосаноат», «Ўзқурилишматериаллари», «Ўзтехсаноат» и «Jurabek Laboratories» ширкатларининг вакиллари иштирок этишди. Форум қатнашчилари икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.
Ўзбекистонда фақат рус тилида фаолият олиб борадиган uzdaily.uz ва gazeta.uz сайтлари тарқатган хабарда америкалик бизнесменлардан ким форумда иштирок этгани айтилмайди.
Аммо бизнес-форумнинг очилишида АҚШ Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк нутқ сўзлагани билдирилади, холос. Унинг нутқида пичоққа илинадиган, аммо кулгили биттагина факт бор – Ўзбекистон мустақил бўлгандан бери ўтган вақт ичида АҚШ мамлакатимизга бор-йўғи 500 миллион долларга яқин инвестиция ётқизибди.
Шундан ҳам кўриниб турибдики, бу хўжа кўрсинга ўтказилган форумнинг келажак учун ҳам ҳеч қандай аҳамияти бўлмайди.
Дарвоқе, Роберт Блейкнинг нутқи билан Давлат Департаментининг сайтида ёки "Ҳаракат" сайтининг инглизча саҳифасида танишиш мумкин.